Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз. Саҳрода Худога қанчалар кўп исён қилдилар! Дашту биёбонда Уни хафа қилдилар. Шунда Ишаё деди: — Эшитинг, эй Довуд хонадони! Одамларни бездирганингиз сизларга камлик қилгандай, Худойимни ҳам бездирасизларми?! Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Эй қиличдан омон қолганлар! Ўйланмасдан қочинглар! Олис юртда Эгамизни эсланглар. Қуддус ҳақида ўйланглар. Ўшанда уларга айтган эдим: ‘Ҳар бирингиз, кўзингизни қувонтирган макруҳ бутларингизни йўқотинглар. Миср бутларига сиғиниб ўзингизни булғаманглар. Эгангиз Худо Менман.’ Чунки улар қонун–қоидаларимни буздилар, фармонларимни рад этдилар, Шаббат кунларимни булғадилар, кўнгиллари ота–боболарининг бутларини тусади. Шунда сизни булғаган қабиҳ ишларингизни, тутган йўлларингизни эслаб, ўзингиздан–ўзингиз ҳазар қиласизлар. Шунда сизлар ёвуз йўлларингизни, қабиҳ қилмишларингизни эслайсизлар, қилган гуноҳларингиз ва жирканч одатларингиз учун ўзингиздан нафратланиб кетасизлар. Менинг ҳузуримга келтир. Руҳонийлар бу жониворларнинг устига туз сочиб, уларни Менга атаб қурбонлик қилиб куйдиришсин.
Выбор основного перевода