Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен саждагоҳларингизни бузиб ташлайман, тутатқи қурбонгоҳларингизни вайрон қиламан. Жасадларингизни жонсиз бутларингиз устига уйиб ташлайман. Сизлардан ҳазар қиламан. Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман. Эгамиз Раббий шундай демоқда: ғанимларингиз сизни мазах қилиб: ‘Аҳа! Бу кўҳна тепаликлар энди бизники бўлди’, деб айтган эдилар.» Эй Исроил тоғлари, энди Менинг сўзимни эшитинг! Мен, Эгангиз Раббий, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга, харобазорлару ҳувиллаган шаҳарларга гапирмоқдаман. Ахир, бу шаҳарлар атрофдаги ҳамма халқларга ўлжа ва кулги бўлди. Эй инсон, шу сабабдан Исроил юрти ҳақида башорат қилиб, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қўшни халқлар сизларни қанчалик хўрлаганини кўриб, ғазабим келди, рашким қўзиди. Эй Самария аёллари, эшитинг! Сизлар Башандаги сигирлардай семириб кетгансиз, Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз, Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз.
Выбор основного перевода