Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уларга ва ота–боболарига берган юртдан уларни қириб ташламагунимча бошларига уруш, очарчилик ва ўлат юбораман.” Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар, Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар. Айтинглар: «Эвоҳ, салтанат ҳассаси синди. Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.» Шунда ғазабимдан тушаман, қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейингина таскин топаман. Қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейин, Мен, Эгангиз, рашк устида гапирганимни сизлар билиб оласиз. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлар ва ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар дастидан ва ўлатдан нобуд бўладилар! Сен ҳақсан, ё Раббий. Биз эса бугун шарманда бўлдик. Биз Сенга хиёнат қилганимиз учун, Сен ҳаммамизни — Яҳудо ва Қуддус аҳолисини ҳамда бутун Исроил халқини яқин ва узоқ юртларга тарқатиб юборгансан.
Выбор основного перевода