Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман.