Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар ўша юртни қирқ кун давомида кўриб қайтиб келган эдингизлар. Энди гуноҳингиз учун қирқ йил, ҳар бир кун эвазига бир йилдан жазо тортиб юрасизлар. Менга қарши чиққанларнинг ҳоли не кечишини ана шунда биласизлар! Каттасининг исми Охола, кичкинасининг исми Охолибо эди. Мен икковини ҳам Ўз никоҳимга олган эдим, улар Менга ўғил–қизлар туғиб беришди. Охола Самарияни, Охолибо Қуддусни билдиради. Охола Менинг никоҳимда бўла туриб, фоҳишалик қилар эди. У ўйнашлари бўлган Оссуриялик жангчиларга ҳирс қўйган эди. Шу сабабдан Мен уни ўйнашларининг қўлига топшириб қўйдим. У ҳирс қўйган ўша Оссурияликларнинг қўлига бердим. Улар Охолани қип–яланғоч қилдилар, уни ўлдирдилар. Ўғил–қизларини ўзларига қул қилиб олдилар. Жазосини тортган Охола аёлларнинг оғзидан тушмай қолди.
Выбор основного перевода