Ўша пайтда Омиз ўғли Ишаёга Эгамиз шундай деди: — Қани, эгнингдаги қанорни еч, оёқларингдаги чориқларингни еч. Ишаё айтилганларни қилди. У яланғоч, ялангоёқ юрадиган бўлди.
Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, ўткир бир қилич ол. Устара ўрнига ўшани ишлатиб, сочинг билан соқолингни қириб ташла. Сўнг сочингни тарозида ўлчаб, тенг уч қисмга бўл.