Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Менинг муқаддас халқим бўлинглар. Далада йиртқич тилка–пора қилган ҳайвоннинг гўштини ўзларингиз еманглар, итларга беринглар. Агар қилган тинчлик қурбонлигингизнинг гўшти учинчи куни тановул қилинса, қурбонлигингиз қабул бўлмайди ва ҳисобга ўтмайди. Қурбонлигингиз булғанган ҳисобланиб, унинг гўштидан еган одам жазога тортилади. Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг ёғини ҳар қандай эҳтиёжларга ишлатишингиз мумкин, лекин уни асло тановул қилманг. Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиб ташлаган жониворнинг гўштини еган ҳар бир одам, Исроил халқидан ёки бошқа халқдан бўлишидан қатъий назар, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин. У кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна пок бўлади. Ҳаром ўлган ёки ёввойи ҳайвон ғажиган жониворнинг гўштини руҳоний емасин. Акс ҳолда, у ўзини ўзи ҳаром қилади. Мен Эгангизман. Жирканч ҳайвонларнинг гўштини еманг. Улар қабрлар орасида ўтириб, Яширин жойларда арвоҳларга маслаҳат солади. Улар чўчқа гўштини ейди, Қозонларида ҳаром гўшт қайнатади. Улар буйруқни бажаргани кетганларида, мен ёлғиз ўзим қолдим. Мен ерга мук тушиб, Худога илтижо қилдим: — Ё Эгам Раббий! Сен ғазабингни Қуддусга сочиб, Исроилнинг қолган–қутган халқини ҳам йўқ қилиб юбормоқчимисан? Аммо Бутрус деди: — Асло ундай қилмайман, Эгам! Мен ҳеч қачон ҳаром ёки нопок нарсаларни емаганман!
Выбор основного перевода