Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам Сион тоғида маскан қилган. У Ёқуб наслидан юзини яширяпти, аммо мен Уни кутаман, умидим Ундадир. Мана, қаранг, Эгам берган фарзандларим билан бирга мен шу ердаман! Исроилда биз белги ва аломатмиз. Атрофингда сенга қарши лашкар тўплайман, Қамал иншоотларини ўрнатаман. Миноралар қуриб, сени ўраб оламан. Шаҳарнинг қамал кунлари тугаганда, сочингнинг бир қисмини ғиштга чизилган шаҳар ўртасида ёндир. Иккинчи қисмини шаҳар атрофига сочиб ташлаб, қилич билан майдала. Учинчи қисмини эса шамолда учиртириб юборгин. Мен қиличимни яланғочлаб, шаҳар аҳолисини таъқиб қиламан. Кеч тушганда, уни елкангга ортиб, йўлга туш. Тарк этаётган юртингни кўра олмаслигинг учун юзингни ёпиб ол, чунки халқ томоша қиладиган бу намойиш улар учун бир тимсол бўлади.” Уларнинг олдига бориб айт: «Кеча мен сизларга келажакда содир бўладиган воқеаларни намойиш қилдим. Қилган намойишим Қуддусда ҳукмронлик қилаётган шаҳзода ва у ердаги бутун Исроил халқининг қисмати рамзидир. Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар асирликка тушиб, сургун бўласизлар. “Эй инсон, Қуддусга юзлан. Исроил юртига ва барча саждагоҳларига қарши башорат қил. Ҳизқиёл сизлар учун бир аломат бўлади, у ҳозир нима қилаётган бўлса, сизлар ҳам шуни қиласизлар. Ўша вақт келганда бу ишларни Мен, Эгангиз Раббий, қилганимни билиб оласизлар.” Шунда сен яна тилга кирасан. Келган ўша одам билан гаплашасан, бошқа сукут сақламайсан. Хуллас, халқим учун бир аломат бўласан, шунда Эгангиз Мен эканлигимни улар билиб оладилар.”
Выбор основного перевода