Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз ярим кечаси Мисрликларнинг жамики тўнғичларини — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғич ўғлидан тортиб, зиндонда ётган асирнинг тўнғич ўғлигача ўлдирди. Ҳамма чорванинг биринчи эркак боласини ҳам нобуд қилди. Ҳолингга вой! Эй Ҳабашистон дарёлари ортидаги, Қанотлар гувиллашига тўлган юрт! Нил дарёси орқали хабарчиларини жўнатадиган, Денгиз орқали папирус кемаларини юборадиган юрт! Сенинг ҳолингга вой! Боринглар, эй чаққон хабарчилар, Баланд бўйли, териси тиниқ халққа, Узоқдан ҳам, яқиндан ҳам қўрқинчли бўлган элатга, Кучли, забт этувчи миллатга, Юртида дарёлари бор халққа. Шунда Эгамиз деди: — Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон қисматини билдирувчи белги ва аломатдир. Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. Мен қулашинг ҳақидаги хабарни халқлар орасига ёяман, сен билмаган юртларга етказаман. Шунда кўп халқларнинг юракларига ваҳима соламан. Бошингга туширадиган кулфатлар боис кўп халқларнинг ақлини шошираман. Қиличимни ўйнатиб, сен туфайли уларнинг ҳукмдорларини титратаман. Бошингга кулфат келган куни, уларнинг ҳар бири жонини ҳовучлаб, қалтирайди.» Сен шундай айтасан: ‘Мен девор билан ўралмаган қишлоқларга бостириб бораман. Хотиржам яшаётган одамларга ҳужум қиламан. Уларнинг на деворлари бор, на дарвозаси, на тамбаси бор.’
Выбор основного перевода