Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Мисрни бераҳм хўжайинларга топшираман, Ҳа, кучли шоҳ уларни бошқаради”, — демоқда Сарвари Олам — Раббий. Нил суви қуриб қолади, Дарё қуриб бораверади, У жизғанак ер бўлади. Оқар сувлар бадбўй ҳид чиқаради, Мисрдаги Нил пасайиб, қурийди. Поялару қамишлар чирийди. «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Миср фиръавни, Мен сенга қаршиман. Сен Нил ҳавзаларида чўзилиб ётган бамисоли буюк аждарҳодирсан. Сен: ‘Нил дарёси менинг шахсий мулким, уни ўзим учун яратганман’, деб айтасан. Бутун Миср юртини ташландиқ харобазорга айлантираман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сен: ‘Нил меники, мен ўзим уни яратдим’, деб айтганинг учун, Мен сенга ва сенинг барча ҳавзаларингга қарши чиқаман. Бутун Миср юртини тамомила хароб қиламан. Мигдолдан тортиб, то Саванайгача ва жанубдаги Ҳабашистон ҳудудигача ҳамма ерларини ташландиқ қиламан.
Выбор основного перевода