Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз деди: — Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон қисматини билдирувчи белги ва аломатдир. Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади. Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. Ўша куни қирғоқдаги юртнинг аҳолиси шундай деб айтади: “Биз ишонган одамларнинг аҳволини кўриб қўйинг. Улар бизга ёрдам бериб, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқаради, деб юрардик. Энди қандай қутулар эканмиз?!” Мен сенга ва сенинг барча ҳавзаларингга қарши чиқаман. Бутун Миср юртини тамомила хароб қиламан. Мигдолдан тортиб, то Саванайгача ва жанубдаги Ҳабашистон ҳудудигача ҳамма ерларини ташландиқ қиламан.
Выбор основного перевода