Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Миср диёридаги Зўван текислигида, Уларнинг ота–боболари кўз ўнгида Худо мўъжизалар кўрсатганди. Худо Мисрда кўрсатган мўъжизаларни, Ҳа, Зўван текислигида кўрсатган ажойиботларни унутдилар. Мисрнинг шимолидаги Мигдол, Тахпанхас ва Нуф шаҳарларида, шунингдек, Мисрнинг жанубида истиқомат қилаётган яҳудийлар тўғрисида Еремиёга Эгамиз шу сўзини аён қилди. Сен чексиз гуноҳларинг билан, Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан, Ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, Сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкка совурдим. Уларни яна фаровонликка эриштириб, ўз она юрти Патрўсга олиб келаман. Уларнинг шоҳлиги ожиз бир шоҳлик бўлади. Мисрнинг мустаҳкам Син қалъасини ғазабимга гирифтор қиламан, пойтахт шаҳар Нўнинг тўдасини қириб ташлайман. Бутун Миср юртига ўт қўяман! Син аҳолиси чексиз азобда қолади, Нў шаҳрининг девори йиқитилади, душманлар куппа–кундузи Нуф шаҳрига ҳужум қилади.
Выбор основного перевода