Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди. улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган бирон кимса бўлмайди, жасадлари гўнг каби, ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади. Уларда қасди борларга ўзларини топшираман, душман қўлига бераман. Жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади. Мен сени ерга улоқтираман, Ялангликка ташлаб қўяман. Осмондаги барча қушларни устингга қўндираман. Ер юзидаги ҳамма ёввойи ҳайвонларга Сени ем қилиб бераман. Ичак–човоқларингни қирларга ёйиб ташлайман, Водийларни жасадинг қолдиқлари билан қоплайман. Юртни оққан қонинг билан суғораман, Тоғларни қонингга бўктираман. Жарликларни қонингга тўлдираман. Сен Исроил тоғларида жон берасан! Сенинг ҳамма лашкарларинг ва сенга эргашиб келган халқлар у ерда ҳалок бўлишади. Уларнинг жасадлари турли йиртқич қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлади.
Выбор основного перевода