Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир. Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади. Эгамиз Раббий демоқда: сенга қарши энг буюк шоҳни — Бобил юртининг ҳукмдори Навухадназарни қўзғатаман. У сенинг устингга шимолдан отлару жанг араваларини, суворилару катта лашкарни тортиб келади. Бобил шоҳи сенга қарашли барча қишлоқларингни қиличдан ўтказади. Шаҳар атрофига қамал иншоотларини қурдиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, сенга қарши қалқонларини ўрнатади. Сени деб сочларини қирдиради, Қанорга ўраниб олади, Қайғудан юрак–бағри қон бўлади.
Выбор основного перевода