Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг яҳудийларга шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарни бу ерга олиб келаман. У мана шу кўмилган тошларнинг устига тахтини ўрнатиб, шоҳона чодирини тикади. У келганда Мисрни вайрон қилади, ҳар бир одам пешанасидагини кўради: Баъзилар ўлатга йўлиқиб, нобуд бўлади, Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинади, Баъзилар қиличдан ўтказилади. Менинг амрим билан Навухадназар Миср худоларининг саждагоҳларига ўт қўяди. Баъзи бутларини ёндиради, баъзиларини ўзи билан олиб кетади. Қўйчивон тўнини бит–бургадан астойдил тозалагандай, Навухадназар ҳам Миср юртини қиртишлаб тозалайди. Сўнг соғ–саломат ўз юртига қайтиб кетади. У Мисрдаги Қуёш саждагоҳига ўрнатилган бутсимон тошларни бузиб ташлайди. Миср худоларининг саждагоҳларини ёқиб юборади.»” Мисрнинг бўғзига қилич келади, Ҳабашистон кулфат азобида қолади. Мисрда кўп одамлар ҳалок бўлади, Унинг бойлиги олиб кетилади, Пойдевори бузиб ташланади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Бобил шоҳи Навухадназар орқали Мисрнинг тўдасини яксон қиламан. Фиръавнга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Бобил шоҳининг қиличи бўғзингда бўлади. Лашкаринг ўтакетган ёвуз халқнинг қўлига тушади. Улар қудратли жангчилар тиғидан ўлади. Сенинг ғуруринг поймол этилади, тўда лашкаринг ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода