Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қудратинг билан денгизни бўлган Сенсан, Денгиз аждарларининг бошини мажақлагансан. Ўша куни Эгамиз қиличи билан жазолар, Шафқатсиз, баҳайбат, қудратли қиличи билан. Жазолар Левитанни, ўша қочаётган илонни, Левитанни, ҳа, ғимирлаётган илонни, Ўлдирар денгиздаги ўша аждарҳони. Уйғон, уйғон, эй Эгам! Куч–қудратингга буркангин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарга тиғ санчган Сен эмасмидинг?! Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни унинг ашаддий душмани бўлган Бобил шоҳи Навухадназарга таслим қилганимдай, Миср фиръавни Хофрани ҳам унинг жонига қасд қилаётган душманига таслим қилиб бераман.» Эгамизнинг каломи шудир.” «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Сидон, Мен сенга қаршиман! Сени жазолаб, сен орқали муқаддаслигимни аён қиламан, шу тариқа орангда Ўзимни улуғлайман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. “Эй инсон, фиръавнга шундай марсия куйла: «Сен ўзингни халқлар орасидаги шер деб биласан. Аммо сен сувдаги аждарҳо кабидирсан! Сен ирмоқларингдаги сувни кўпиртирасан, Оёқларинг билан уни лойқалатасан.
Выбор основного перевода