Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин жамики халқ — бою камбағал Бобилликлардан қўрқиб, лашкарбошилар билан бирга, Мисрга қочиб кетди. У Яҳудо юртида ҳеч вақоси бўлмаган қашшоқ одамларнигина қолдирди. Ўша одамларга дала ва узумзорларни берди. Баъзи яҳудий лашкарбошилари ва жангчилар таслим бўлмаган эдилар. Охихам ўғли Гадалиёни Бобил шоҳи юртга ҳоким қилиб тайинлаганини, юртда қолган энг қашшоқ эркак, аёллар ва болаларни Гадалиёнинг ихтиёрига топширганини улар эшитдилар. Исмоил Миспахда омон қолган ҳамма одамларни асир қилиб олди. Бобиллик қўриқчилар сардори Набизарадон Миспахдаги ҳамма одамларни уларнинг орасидаги маликаларга қўшиб, Гадалиёнинг ихтиёрига топширган эди. Исмоил уларнинг ҳаммасини асир қилиб, Оммон юртига жўнади.
Выбор основного перевода