Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил шоҳи Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини лашкарбошилар ва сипоҳлар эшитишгач, Миспахга, Гадалиёнинг ҳузурига келдилар. Келганлар Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Натуфолик Танхумат ўғли Сараё, Махолик Язаниё ва уларнинг одамлари эди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёга Худонинг номи билан садоқат онтини ичдирган бўлса ҳам, Зидқиё Навухадназарга қарши исён кўтарди. У қайсарлик қилиб, Исроил халқининг Худосига — Эгамизга тавба қилишдан бош тортди. Эй Худо, такаббурлар менга ҳужум қилмоқда, Зўравонлар тўдаси жоним пайига тушган. Улар Сенга асло эътибор бермайди. Ҳамма лашкарбошилар, Кариёх ўғли Йўханон, Ҳўшайё ўғли Озариё ва каттаю кичик одам Улар эса Еремиёга шундай дедилар: — Агар биз Эгангиз Худонинг сиз орқали айтган биронта сўзига риоя қилмасак, Унинг Ўзи орамизда адолатли ва садоқатли шоҳид бўлсин.
Выбор основного перевода