Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Миср ҳақида башорат: Ана, Эгам миниб олган учқур булутга, У келади Мисрга. Мисрнинг беҳуда бутлари Унинг олдида титрар, Мисрнинг юраги эса орқага тортар. “Миср халқини бир–бирига сапчитаман. Ака–укалару дўстлар, Шаҳарлару шоҳликлар Бир–бирига қарши чиқар. Мисрликлар тушкунликка тушади. Мен уларнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини. Мен Мисрни бераҳм хўжайинларга топшираман, Ҳа, кучли шоҳ уларни бошқаради”, — демоқда Сарвари Олам — Раббий. Нил суви қуриб қолади, Дарё қуриб бораверади, У жизғанак ер бўлади. Оқар сувлар бадбўй ҳид чиқаради, Мисрдаги Нил пасайиб, қурийди. Поялару қамишлар чирийди. Нил қирғоғидаги, дарё бўйидаги қамишлар, Нил бўйига экилган ҳамма экинлар Қуриб кетади, совурилади, Улардан ҳеч нарса қолмайди. Балиқчилар аза тутар, Нилга қармоқ ташлаганлар йиғлар, Сувга тўр ёйганлар умидсиз бўлар. Зиғир толасига ишлов берадиганлар Шарманда бўладилар, Оқ мато тўқийдиганлар Уятга қолиб кетадилар. Уларнинг дастгоҳлари ишдан чиқади, Барча ишчилари тушкунликка тушади. Эй Зўван шаҳзодалари, ғирт аҳмоқсиз ахир, Эй фиръавн маслаҳатчилари, сизнинг донолигингиз ҳам шундай. Маслаҳатларингиз даф бўлади. Қандай қилиб сиз фиръавнга: “Биз доноларнинг ўғлимиз, Қадим шоҳлар наслиданмиз”, дея айта оласиз?! Эй фиръавн, қани ўша доно одамларингиз?! Сарвари Олам Мисрга нима режа қилганини Улар сизга билдирсин, айтсин. Мана, Зўван шаҳзодалари аҳмоқ бўлдилар, Нуф шаҳзодалари алдандилар. Мисрни ўз қабила бошлиқлари йўлдан урдилар, Уларнинг ақлини Эгам чалкаштирди, Қусиғига думалайдиган маст қандай бўлса, Мисрни улар шундай йўлдан оздирар. Мисрга ҳеч ким ёрдам бера олмас, На боши, на қуйруғи, на хурмоси, на қамиши. Ўша куни Миср хотин кишига ўхшаб қолади. Сарвари Олам унга қарши қўлини кўтаради, шунда Миср титраб даҳшатга тушади. Яҳудо Мисрликларни даҳшатга солади. Сарвари Олам уларни ваҳимага солганини эслаган ҳар бир одам даҳшатга тушади. Ўша кунга келиб, Мисрдаги бешта шаҳар иброний тилида гапирадиган бўлади. Улар Сарвари Олам олдида онт ичадилар. Бу шаҳарлардан бири “Қуёш шаҳри” деб аталади. Ўша куни Мисрнинг ўртасида Эгамиз учун бир қурбонгоҳ қурилади, чегарада Эгамизга аталган бир муқаддас тош ўрнатилади. Булар Сарвари Олам учун Мисрда бир белги ва гувоҳ бўлади. Халқ золимлар дастидан ёлворганда, Эгамиз уларни қутқарадиган бир ҳимоячи юборади. У халқни қутқаради. Эгамиз Ўзини Мисрликларга зоҳир қилади. Мисрликлар ҳам ўша куни Уни тан оладилар. Эгамизга қурбонликлар келтирадилар, назрлар атаб, сажда қиладилар. Унга ваъда бериб, ваъдаларини адо этадилар. Эгамиз Мисрликларни хасталик келтириш билан жазолайди, кейин шифо беради. Улар Эгамизга ёлворадилар, Эгамиз уларга шифо беради. Ўша куни Миср билан Оссурия ўртасида бир йўл бўлади. Оссуриялик Мисрга, Мисрлик Оссурияга бориб келаверади. Оссурияликлар билан Мисрликлар биргаликда сажда қиладилар. Ўша куни Миср билан Оссурия қаторида Исроил учинчи халқ бўлади. Учалови ер юзига барака бўлади. Ҳа, Сарвари Олам уларга марҳамат қилиб, шундай деган: “Эй халқим Миср, қўлларимнинг ижоди Оссурия, Ўзимнинг мулким Исроил, барака топинглар!” Улар сендан «Қаерга борамиз?» деб сўрашса, уларга айт, Эгамиз шундай демоқда: «Ҳамма пешанасида борини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинсин.»” Мисрда яшаган ўшаларни, Мен Қуддусни жазолагандай, уруш, қаҳатчилик ва ўлат ила жазолайман. Бобил шоҳи Навухадназар Мисрга ҳужум қилиши ҳақида Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: Шу боис Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкари учун меҳнат ҳақи бўлади. Ҳа, Мен Миср юртини Бобил шоҳига меҳнат ҳақи қилиб бердим, чунки у ва унинг лашкари Менинг хизматимни қилдилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
Выбор основного перевода