Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша тунда Мен Мисрнинг бу бошидан нариги бошигача ўтиб, инсонларнинг ҳар бир тўнғич ўғилларини ҳам, чорванинг биринчи эркак боласини ҳам ўлдираман. Мен, Эгангиз, Мисрнинг ҳамма худоларига қарши ҳукмни ижро этаман. Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди. Миср ҳақида башорат: Ана, Эгам миниб олган учқур булутга, У келади Мисрга. Мисрнинг беҳуда бутлари Унинг олдида титрар, Мисрнинг юраги эса орқага тортар. Бошингни кўтариб, атрофга қара, Ҳамма фарзандларинг тўпланиб, олдингга келишди.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Ҳаммаси зебу зийнатдай сени безатиб туради, Келинчакдай уларни тақинчоқ қилиб тақасан. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Нў шаҳрининг худоси Омонни жазолайман. Фиръавннинг, Мисрнинг, у ердаги шоҳлар ва худоларнинг, фиръавнга умид боғлаган ҳамманинг адабини бераман. Эй Мўаб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен барча бутларни йўқ қиламан, Нуф маъбудаларига чек қўяман. Миср юртида биронта ҳукмдор қолмайди, Мисрликларни қўрқув қамраб олади.
Выбор основного перевода