Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, сизлар ҳақиқатан ҳам буларга риоя қилсангизлар, Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отлар минган шоҳлар сарой дарвозаларидан киришади. Аъёнлар ва халқ ҳам улар билан бирга киради. Улар эса Еремиёга шундай дедилар: — Агар биз Эгангиз Худонинг сиз орқали айтган биронта сўзига риоя қилмасак, Унинг Ўзи орамизда адолатли ва садоқатли шоҳид бўлсин. Биз Эгамиз Худонинг ҳамма амрларига, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, итоат қиламиз. Эгамиз Худога итоат қилсак, ҳаммаси яхши бўлади. «Энди шу юртда қолсангизларгина Мен сизларни барбод қилмайман, балки қайта бунёд этаман, қўпориб ташламайман, балки мустаҳкам ўрнаштираман. Сизларнинг бошингизга фалокат келтирганимдан пушаймонман. Бундан буён Бобил шоҳидан қўрқманглар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизлар билан биргаман. Шундай экан, ундан қўрқманглар. Ўзим сизларни қутқараман, унинг қўлидан озод қиламан. Мен сизларга раҳм–шафқат қиламан. Бобил шоҳи сизларга ачиниб, она юртингизга ўрнаштиради.»
Выбор основного перевода