Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Агар қизларимнинг дилини оғритсанг ёки уларнинг устига хотин олсанг, эсингда тут, ҳатто мен билмаган тақдирда ҳам, Худо кўриб туради. Унинг Ўзи сен билан менинг ўртамизда гувоҳдир. Жамики халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, деб жавоб берди. Мусо халқнинг жавобини Эгамизга қайтариб олиб келди. Халқ Ёшуага шундай деди: — Эгамиз Худога хизмат қиламиз, Унга қулоқ соламиз. Гилад оқсоқоллари эса Йифтохни ишонтириб: — Худо шоҳид, ҳаммаси айтганингдай бўлади, — дедилар. Қулоқ тутинг, эй халқлар! Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар! Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради. Муқаддас Маъбадидан Раббий гапиради. Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. “Лаодикиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Ишончли ва ҳақ Шоҳид, Худо яратган борлиқнинг Асосчиси, Омин деб ном олган Зот шундай демоқда:
Выбор основного перевода