Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ ўзи учун от кўпайтирмасин, от сотиб олиш учун одамларни Мисрга жўнатмасин. Чунки Эгамиз сизларга: “У ерга қайтиб борманглар”, деган. Мисрда яшашга қарор қилган яҳудийларнинг омон қолганларини ҳалок этаман. Ҳаммаси Мисрда ўлиб кетади. Каттаю кичиги қилич ва қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Уларнинг аҳволини кўрганлар ваҳимага тушади. Уларни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатишади. Мисрда яшаган ўшаларни, Мен Қуддусни жазолагандай, уруш, қаҳатчилик ва ўлат ила жазолайман. Мисрда яшайман, деб келган яҳудийларнинг омон қолганларидан биронтаси қочиб қутула олмайди. Улардан ҳеч ким тирик қолмайди, Яҳудо юртига қайтиб боролмайди. Ўз юртига қайтиб боришни орзу қилган одамлардан фақатгина бир–икки қочоқ она юртига қайтиб боришга муваффақ бўлади, холос.”
Выбор основного перевода