Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади. Сизлар осмондаги юлдузлар каби кўп эдингизлар, аммо Эгангиз Худога қулоқ солмаганингиз учун саноқли бўлиб қоласизлар. Улар Шомуилга: — Нобуд бўлмайлик. Биз — қулларингиз учун ўз Эгангиз Худога илтижо қилинг, — дейишди. — Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз. Исроил лашкарининг аҳволи оғирлашиб, қийналиб қолди ва улар ғорларга, хандақларга, қоялар орасига, қабрларга, сардобаларга яшириндилар. Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.” Отамга хабар олиб келган одам лаънати бўлсин, “Ўғил кўрдинг!” дея уни хурсанд қилган киши қуриб кетсин. Балки улар Эгамизга ёлвориб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Ахир, Эгамиз қаҳру ғазабини уларга сочишини эълон қилди!” Шоҳ Зидқиё Шаламиё ўғли Ёҳухал билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни Еремиё пайғамбарнинг олдига юборар экан, шу гапларни айттириб юборди: “Илтимос, биз учун Эгамиз Худога илтижо қил.” Ёлвораман, олампаноҳим, илтижоимни рад этманг, мени котиб Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг. У ерда адойи тамом бўламан. сизлар катта хато қиляпсизлар. Ўзларингиз мени Эгангиз Худонинг олдига жўнатиб: «Илтимос, Эгамиз Худога илтижо қил, Эгамиз Худо нима деса, ҳаммасини қиламиз», деган эдингизлар. Вой шўрим! Одамларга тўлиб–тошган бир вақтлар, Нақадар ёлғиздир энди бу шаҳар! Халқлар орасида шуҳрат қозонган, Энди бир бева аёлга у ўхшаб қолган. У вилоятлар орасида маликадай эди, Энди у бир чўрига ўхшаб қолди. Шимўн шундай жавоб берди: — Мен учун Эгамизга ибодат қилинглар, тағин айтганларингиздан бири бошимга тушмасин.
Выбор основного перевода