Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрда яшаган ўшаларни, Мен Қуддусни жазолагандай, уруш, қаҳатчилик ва ўлат ила жазолайман. Мисрда яшайман, деб келган яҳудийларнинг омон қолганларидан биронтаси қочиб қутула олмайди. Улардан ҳеч ким тирик қолмайди, Яҳудо юртига қайтиб боролмайди. Ўз юртига қайтиб боришни орзу қилган одамлардан фақатгина бир–икки қочоқ она юртига қайтиб боришга муваффақ бўлади, холос.” Бир–иккитагина одам қирғиндан қочиб, Мисрдан Яҳудога қайтиб боради. Ўшанда Мисрга яшагани борган яҳудийларнинг ҳаммаси кимнинг сўзи ҳақ бўлиб чиққанини билишади. Менинг сўзим ҳақмикан ёки уларники?» Менга қарши йиғдинг Сен теваракдаги ёвларни, Гўё зиёфатга чақиргандай таклиф қилдинг уларни. Ўша куни Сенинг ғазабингдан ҳеч ким қутулолмади, Бирор одам ўз жонини сақлаб қололмади. Эвоҳ, эркалаб ўстирган болаларимни Душманларим ўлдирди.” Узоқларда бўлганлар ўлатдан қирилиб кетади. Яқинда бўлганлар қиличдан ўтказилади. Омон қолганлар очарчиликдан нобуд бўлади. Шу йўл билан Мен уларнинг устиларига қаҳримни сочаман. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлар ва ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар дастидан ва ўлатдан нобуд бўладилар!
Выбор основного перевода