Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эгамиз сенга нималар деди? — сўради Элах. — Зинҳор мендан яшира кўрма. Эгамизнинг сенга айтган гапларидан бирортасини мендан яширсанг, Худо сени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин! Шомуил Элахдан ҳеч нарсани яширмай айтиб берди. — У Эгамиздир, — деди Элах, — Унга нима маъқул бўлса, ўшани бажо қилади. Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда, Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман. — Худо ҳақи! Эгамиз менга нимани аён қилса, шуни айтаман, — деди Михиё. Қутқарганингни юрагимда яширмадим, Содиқлигинг, нажотингдан ҳар кимга сўйладим, Севгинг, садоқатингни буюк жамоангдан сир тутмадим. Майли, туш кўрган пайғамбар тушини айтсин, сўзимни эшитган эса уни садоқат билан эълон қилсин. Ахир, сомон билан буғдойнинг фарқи бор–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода