Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср чегарасидаги ирмоқдан тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди. Эгам айтар: “Эҳ, итоатсиз халқим! Уларнинг ҳолига вой! Менсиз маслаҳатлар қилишади. Сулҳлар тузади, лекин Менинг Руҳим йўқ–ку уларда! Ҳа, халқим гуноҳ устига гуноҳ орттираверади. Ахир, Мендан сўрамасдан Мисрга боряптилар, Фиръавндан паноҳ сўраяптилар, Мисрдан бошпана истаяптилар. Аммо фиръавннинг ҳимояси уларга шармандалик бўлади, Мисрнинг бошпанаси уларни уятга қолдиради. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Доно Эгамизнинг гапига улар кирмайдилар. Эгамиз фосиқларнинг хонадонига қарши қўзғалади, Бадкирдорларга ёрдам берганларга қарши туради. Уларнинг бошига кулфат келтиради, Айтган сўзларини У қайтиб олмайди. Мисрликлар Худо эмас, инсонлардир, Уларнинг отлари руҳ эмас, танадир. Эгамиз уларга қарши қўл кўтарганда, Мададкор қоқилади, Мададга зор йиқилади. Иккови биргаликда ҳалок бўлади. “Ўтинамиз, биз учун Эгамизга ёлвор, чунки Бобил шоҳи Навухадназар бизга ҳужум қиляпти. Балки Эгамиз аввалгидек мўъжизалар кўрсатиб, Навухадназарни орқага чекинтирар.” Улар шундай деб бақирадилар: “Фиръавн катта гапирди, Аммо фурсатни қўлдан бой берди.” Беҳуда кутавериб мадад, Толди бизнинг кўзимиз, Мадад бера олмайдиган бир халққа Умид боғлаган эканмиз. Шу сабабдан Бобил шоҳи Қуддусдаги кўп одамларни қатл қилиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради. Шунда Исроилга ҳатто фиръавннинг қудратли лашкари ҳам ёрдам бера олмайди. “Эй инсон, Миср фиръавнига юзлан. Унга ва бутун Миср халқига қарши башорат қилиб айт: Шунда бутун Миср халқи Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Сен халқим Исроил учун қамиш ҳассадай бўлдинг.
Выбор основного перевода