Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.” Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар. Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар. Эгамиз шундай демоқда: “Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг, Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг. Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг: «Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин! Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!» Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳга қарашли бўлган узум сиқиш чуқуригача чўзилган бўлади. Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, яъни шоҳман, деб айтиб юрибди. Биз, аслида, бу одамни вабо сингари хавфли деб биламиз. У дунёдаги ҳамма яҳудийлар орасида исён бошлади. У насронийлар мазҳабининг раҳнамосидир. У ҳатто Маъбадни булғашга ҳаракат қилди. Шунинг учун биз уни ҳибсга олдик. У ҳатто Маъбадни булғашга ҳаракат қилди. Шунинг учун биз уни ҳибсга олдик. Бу одамни ўзингиз сўроқ қилсангиз, биз уни нимада айблаётганимизни унинг ўзидан билиб оласиз.” Яҳудийлар бу айбловларга қўшилиб, буларнинг ҳаммаси ҳақиқат, деб айтдилар. Қолаверса, ҳозир менга қарши айтаётган айбловларини улар исботлаб бера олмайдилар.
Выбор основного перевода