Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, шундайларнинг маскани юксакларда бўлади, Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади. Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди. Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен ўзингча башорат қилиб юрибсан?! Ахир, сен шундай деб айтяпсан: «Эгамиз айтмоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топшираман, шаҳар таслим бўлади. — Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку. Одамлар Еремиёни арқонлар ёрдамида сардобадан чиқариб олдилар. Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди. Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди. “Еремиёни қўриқчилар ҳовлисидан олиб кел”, деб буюрдилар. Уни эсон–омон уйига элтиб қўйиш учун Гадалиёга топширдилар. Гадалиё Охихамнинг ўғли, Шофонинг невараси эди. Шундай қилиб, Еремиё ўз халқининг орасида қолди. Еремиё соқчилар ҳовлисида қамоқда ўтирганда, унга Эгамизнинг сўзи аён бўлган эди: Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. Сўнг гапида давом этди: — Мен Қуддус аҳолисини нонга зор қилиб қўяман. Улар қўрқув ичра нонни ўлчаб ейдилар, умидсизланиб сувни тақсимлаб ичадилар.
Выбор основного перевода