Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср чегарасидаги ирмоқдан тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди. Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам аъёнлари билан бирга душман қўлига бераман, уларда қасди борларга топшираман. Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкарига уларни таслим қиламан. Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?!
Выбор основного перевода