Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамни ҳам аямайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.» — Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман. Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб сардобага туширдилар. Соқчилар ҳовлисидаги бу сувсиз сардоба шаҳзода Малкиёга тегишли бўлиб, сардобада балчиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Еремиё балчиққа ботиб қолди. Еремиё сардобага ташлангани ҳақида шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди. Обидмалек саройдан чиқди–да, шоҳнинг олдига бориб деди: — Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку. Шоҳ Ҳабашистонлик Обидмалекка шундай амр қилди: — Бу ердан ўттизта одамни олгин–да, бориб Еремиёни сардобадан чиқариб ол. Тағин у ерда ўлиб қолмасин. Обидмалек ёнига одамларни олиб, сарой хазинасининг остки қисмида жойлашган хонага кирди. У ердан эски–туски кийимлар ва латта–путта топиб, уларни арқонларга боғлаб, Еремиёга туширди. Сўнг Еремиёга деди: “Арқон танангизни қийиб юбормаслиги учун латталарни арқон билан қўлтиғингиз орасига қўйинг.” Еремиё айтилгандай қилди. Одамлар Еремиёни арқонлар ёрдамида сардобадан чиқариб олдилар. Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди. Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарни чақиртирди, уни Эгамиз Маъбадининг учинчи киришида кутиб олди. — Сендан бир нарсани сўрамоқчиман, — деди шоҳ. — Мендан ҳеч нарсани яшира кўрма. — Сизга ҳақиқатни айтсам, мени ўлдиришингиз аниқ, — деди Еремиё. — Сизга маслаҳат берганим билан, барибир қулоқ солмайсиз. Шоҳ Зидқиё Еремиёга махфий равишда онт ичиб деди: — Бизга ҳаёт бахшида этган Эгамиз шоҳид, мен сени ўлдирмайман. Жонингга қасд қилаётган одамларнинг қўлига ҳам сени топширмайман. — Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда, ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга. — Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, деб айтишса, сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда, у ерда адойи тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер. Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди.
Выбор основного перевода