Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, бутун Яҳудо халқи тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билинглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари, ҳаммамиз учун ёзилган бу сўзларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизга қарши ғоятда аланга олган.” Эй Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, Ўзингизни Мен, Эгангизга бағишланг, Юрагингизни суннат қилинг. Акс ҳолда, ёвуз қилмишингиз учун Алангали ғазабимни устингизга ёғдираман. Бу ғазабимни ҳеч ким сўндира олмайди. Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан.
Выбор основного перевода