Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўрқув ва қайғу уларни даҳшатга солади, Урушга тайёрланаётган шоҳдай, ваҳимада яшайдилар. Улар қўлларини Худога қарши кўтаргани, Қодир Худога бўйсунмаганлари учун шундай бўлади. Улар валийларга айтар: “Энди ваҳий кўрманглар.” Улар пайғамбарларга айтар: “Бизларга ҳақиқий башоратларни айтманглар. Бизга ширин сўзлару сохта ваҳийлар айтинг. Ҳолингизга вой! Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар! Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар! Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?! “Қўлингдан иш келмас экан!” деб айтадими?! Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Шундай қиламанки, орангизда шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди, тегирмоннинг товуши чиқмайди. Чироғингиз ёнмайди. Бутун юрт вайрон бўлиб, харобазорга айланади. Бу халқлар етмиш йил мобайнида Бобил шоҳига хизмат қилишади.» Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?! Эгамиз уйидаги бутун оломон Еремиёни ўраб олди. Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен ўзингча башорат қилиб юрибсан?! Ахир, сен шундай деб айтяпсан: «Эгамиз айтмоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топшираман, шаҳар таслим бўлади. Одамлар бу юрт ҳақида: «Ҳа, юртимиз Бобилликларга таслим бўлди, одамлар ва ҳайвонларсиз ҳувиллаб қолди», деб айтишяпти. Аммо шундай кун келадики, бу юртдаги далалар яна сотиладиган бўлади. Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар, бу ҳувиллаган шаҳарда на одам, на ҳайвон бор, деб айтасизлар. Айтганингиз бежиз эмас. Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчалари ҳувиллаб қолган, у ерда на одам, на ҳайвон бор. Бироқ у ерда сиз яна бир бор
Выбор основного перевода