Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Балки, улар Мен айтган гапларга қулоқ солиб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Шунда Мен ҳам шахтимдан қайтаман. Қилган қабиҳликлари туфайли бошларига келтирмоқчи бўлаётган фалокатни келтирмайман. Балки улар Эгамизга ёлвориб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Ахир, Эгамиз қаҳру ғазабини уларга сочишини эълон қилди!” Эй инсон, керакли нарсаларингни тугиб ол. Худди сургунга кетаётгандай йўлга чиқ. Буни кундуз куни қил, одамлар сени кўрсин. Сен уйингни ташлаб, бошқа жойга кетаётганингни ҳамма кўрсин. Ким билсин, балки шунда бу исёнкор халқ эсини йиғиб олар. Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин. токи: «Улар қараб туриб, англамасинлар, Тинглаб туриб, тушунмасинлар. Акс ҳолда, Худога қайтадилар, Гуноҳларидан фориғ бўладилар.»” Энди тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин.
Выбор основного перевода