Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг номидан башорат қилган яна бир одам бор эди. У Хират–Йўримлик Шамаё ўғли Уриё эди. У ҳам худди Еремиёга ўхшаб бу юрт ва шаҳарга қарши башорат қилган эди. Шоҳ Ёҳайиқим, унинг ҳамма соқчилари ва аъёнлари Уриёнинг сўзларини эшитдилар. Шунда шоҳ Уриёни ўлдиришга қасд қилди. Бундан хабардор бўлган Уриё қўрққанидан Мисрга қочиб кетди. Шоҳ Ёҳайиқим унинг орқасидан Ахбор ўғли Элнатанни одамлари билан жўнатди. Улар Уриёни Мисрда тутиб олиб, шоҳнинг олдига олиб келган эдилар. Шоҳ уни ўлдириб, жасадини авом халқнинг қабристонига ташлаган эди. Шунга қарамай, Шофон ўғли Охихам Еремиёнинг тарафини олди. Еремиёни ўлдирмоқчи бўлган оломоннинг қўлига топширишга йўл қўймади. У шаҳзода Ярахмалга, Озриёл ўғли Сараёга ва Абдал ўғли Шаламиёга, Еремиё пайғамбарни ва котиб Борухни тутиб келинглар, деб буюрди. Эгамиз эса Еремиё билан Борухни яширган эди.
Выбор основного перевода