Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахаб Илёс қилган ҳамма ишларни, барча пайғамбарларни қандай қилиб қиличдан ўтказганини Изабелга айтиб берди. Изабел Илёсга чопар орқали шу хабарни етказди: “Пайғамбарларнинг жонини қандай олган бўлсанг, эртага шу вақтда мен ҳам сенинг жонингни олмасам, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.” Илёс бу хабарни эшитди–ю, ўрнидан туриб, жонини қутқариш умидида Яҳудонинг Бершеба шаҳри томон йўл олди. Хизматкорини ўша шаҳарда қолдириб, ёлғиз ўзи чўлда бир кун йўл юрди. Ниҳоят, бир юлғун дарахти остига келиб ўтирди. Ўзига ўзи ўлим тилаб: — Етар, эй Эгам! — деб хитоб қилди у, — энди жонимни ола қол. Ахир, ота–боболаримдан менинг ортиқ жойим йўқ. Илёс юлғун остида ётиб ухлаб қолди. Бир пайт фаришта уни туртиб: “Тур, таом еб ол”, — деди. Илёс туриб қараса, бош томонида иссиқ тош устида пишган нон, кўзада сув турибди. У еб–ичиб бўлиб, яна ётди. Эгамизнинг фариштаси иккинчи дафъа қайтиб келди ва Илёсга тегиб: “Тур, таом еб ол, олдингда ҳали узоқ йўл турибди”, деди. Илёс ўрнидан туриб еб–ичиб олди. Таомнинг қуввати билан қирқ кечаю қирқ кундуз йўл юриб, Худонинг тоғи Синайга етиб келди. Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили эди. Еремиё юқоридаги сўзларни Нериё ўғли Борухга айтиб, ўрама қоғозга ёздиргандан сўнг, унга шундай деди: — Эй Борух, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга шундай гапларни айтиб қўйишимни буюрди: сен: “Шўрим қурсин! Эгам қайғу устига қайғу орттирди, юрак–бағрим эзилиб кетди, жонимни қўярга жой тополмаяпман”, деб айтган экансан. Шунинг учун Эгамиз сенга айтмоқда: “Мен бутун юрт бўйлаб бунёд қилган ҳамма нарсамни бузиб ташлайман, мустаҳкам қилиб ўрнатганларимни қўпориб ташлайман. — Эй Борух, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга шундай гапларни айтиб қўйишимни буюрди: сен: “Шўрим қурсин! Эгам қайғу устига қайғу орттирди, юрак–бағрим эзилиб кетди, жонимни қўярга жой тополмаяпман”, деб айтган экансан. Шунинг учун Эгамиз сенга айтмоқда: “Мен бутун юрт бўйлаб бунёд қилган ҳамма нарсамни бузиб ташлайман, мустаҳкам қилиб ўрнатганларимни қўпориб ташлайман.
Выбор основного перевода