Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Улар бошқа худоларга эргашиб, қилган қабиҳликлари учун, Мен албатта улардан юзимни ўгираман. Сарвари Олам Сион тоғида маскан қилган. У Ёқуб наслидан юзини яширяпти, аммо мен Уни кутаман, умидим Ундадир. Мана, қаранг, Эгам берган фарзандларим билан бирга мен шу ердаман! Исроилда биз белги ва аломатмиз. Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтиришга қарор қилдим, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қилиб бераман. Навухадназар шаҳарга ўт қўяди.»
Выбор основного перевода