айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди.
Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен ўзингча башорат қилиб юрибсан?! Ахир, сен шундай деб айтяпсан: «Эгамиз айтмоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топшираман, шаҳар таслим бўлади.