Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сулаймон саноси. Эй Худо, шоҳга адолатингни бергин, Шоҳ ўғлига тўғри ҳукм чиқаришни ўргатгин. Сенинг халқингни у адолат ила ҳукм этсин, Бечораларни у тўғрилик билан ҳукм этсин. Тоғлар халққа роҳат–фароғат олиб келсин, Тепаликлар ҳақиқат самарасини келтирсин. Шоҳ халқнинг қашшоқларини ҳимоя қилсин, Бечораларнинг болаларига нажот берсин, Золимларни эзиб ташласин. Насллар оша қуёшу ой самода тургандай, Унинг умри ҳам шунчалик узоқ бўлсин! Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда» бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан.
Выбор основного перевода