Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ҳақимда: «Фақатгина Эгамизда адолат, қудрат бор», деб айтадилар. Мендан ғазабланганларнинг ҳаммаси Менга келадилар, улар уялиб қоладилар. Аммо бутун Исроил насли Мен — Эгаси туфайли нажот топади. Улар мақтовга сазовор бўлади.” Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб–билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат деб билдим. Энди қонунга риоя қилиш орқали солиҳликка эришишга умид қилмайман, аксинча, Масиҳга бўлган имоним билан солиҳликка эришишга интиламан. Ҳа, бу солиҳликни Худо имон туфайли беради.
Выбор основного перевода