Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга: — Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди. Эгамиз яна айтди: — Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади. сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. Сенинг наслинг ернинг қуми сингари сон–саноқсиз бўлади. Улар ғарбу шарққа, шимолу жанубга қараб ер юзига ёйилиб кетадилар. Ер юзидаги ҳамма халқлар сен ва сенинг наслинг орқали барака топади. У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади, Шодлик ҳайқириқлари янграб туради. Мен халқимни кўпайтираман, Уларнинг сони камаймайди. Уларни обрў–эътиборли қиламан, Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди.
Выбор основного перевода