Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз, Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади: Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Улар бу юртга келиб, уни мулк қилиб олдилар. Аммо Сенга бўйсунмадилар, қонунларингга риоя қилмадилар. Буюрган амрларингни бажармадилар. Шу сабабдан Сен бу фалокатларнинг ҳаммасини уларнинг бошига солдинг. Мана бугунгача сизлар Мендан заррача ҳам қўрқмадингизлар, афсус–надомат қилмадингизлар. Сизлар ота–боболарингизга берган қонун–қоидаларим бўйича яшамаяпсизлар.” Ахир, сизлар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, Эгамизга қарши гуноҳ қилдингизлар. Эгамизга итоат этмадингизлар, Унинг қонун–қоидаларини ва шартларини бажармадингизлар. Шунинг учун бу кўргилик бошингизга келди. Шуларнинг оқибатида ҳозир бу аҳволга тушиб ўтирибсизлар.”
Выбор основного перевода