Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Балки Яҳудо халқи Мен бошларига келтирмоқчи бўлган фалокатлар ҳақида эшитиб, ёвуз йўлларидан қайтар. Шунда Мен уларнинг гуноҳу айбларини кечираман.” Еремиё Нериё ўғли Борухни чақириб, Эгамизнинг айтган ҳамма сўзларини ёздирди. Сўнг Еремиё Борухга тайинлаб деди: “Эгамизнинг уйига кириш менга ман этилган. Шунинг учун рўза куни сен ўзинг у ерга борасан. У ердаги одамларга мен сенга ёздирган Эгамизнинг сўзларини ўрама қоғоздан ўқиб берасан. Ўша куни Яҳудонинг турли шаҳарларидан келган халойиқ Эгамизнинг уйида бўлади, улар ҳам ўқиганингни эшитиб олсин. Балки улар Эгамизга ёлвориб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Ахир, Эгамиз қаҳру ғазабини уларга сочишини эълон қилди!” Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар.” Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли, Раҳмдил, жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир, Ғазабидан тушиб кечирадиган Худодир.
Выбор основного перевода