Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи йўлга чиқиб уларнинг шаҳарларига уч кунда етиб боришди. Гивон, Хафира, Барўт ва Хират–Йўрим уларга қарашли шаҳарлар эди. Улар йўл юриб, ўз қароргоҳини Яҳудодаги Хират–Йўрим шаҳрининг ғарб томонида қуришди. Шунинг учун ўша жой бугунга қадар Дан қароргоҳи деб аталади. Ниҳоят, улар Хират–Йўрим аҳолисига хабарчи жўнатиб: “Филистлар Эгамизнинг Сандиғини қайтаришди, келинглар, уни ўз шаҳрингизга олиб кетинглар” деган гапни етказишди. Сандиқ узоқ вақт — йигирма йилча Хират–Йўримда қолиб кетди. Бу орада бутун Исроил халқи Эгамизга талпинди.
Выбор основного перевода