Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларга айтаётган амрларга ҳеч нарса қўшманглар, ҳеч нарса олиб ҳам ташламанглар. Мен сизларга бераётган Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар. Унинг сўзларига қўшма, У жазоласа, ёлғонинг фош этилса нима қиласан? Сен энди бўла қол, белингни боғла. Буюрганларимнинг ҳаммасини уларга бориб айт. Улардан қўрқма. Акс ҳолда, уларнинг олдида сени ваҳимага соламан. Еремиё Эгамизнинг амри билан Тофатда башорат қилди, сўнг у ердан қайтиб келгач, Эгамизнинг уйи ҳовлисида туриб халққа деди: У гапида давом этиб шундай деди: — Эй инсон, сенга айтадиган гапимни икки қулоғинг билан яхшилаб эшитиб, ҳаммасини дилингга тугиб олгин. Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ йўлбошчилари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар. Лекин бунинг чорасини топмадилар, чунки бутун халқ Исонинг сўзларини жону дили билан тинглар эди. Ўзларингиз биласизлар, мен сизларга бирон фойда келтиришдан ўзимни олиб қочмадим. Балки уйма–уй юриб, таълим бердим, халқ олдида ваъз қилдим. Ахир, мен Худонинг ҳамма мақсадини сизларга баён қилишдан бўйин товламадим.
Выбор основного перевода