Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Эгамиз ниятини ўзгартириб, айтган кулфатларни Ўз халқининг бошига келтирмайдиган бўлди. Эгамизнинг фариштаси, Қуддусни йўқ қиламан деб, қўл кўтарганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно деган одамнинг хирмонида эди. Бизнинг ота–боболаримиз бевафо эдилар. Улар Эгамиз Худо олдида ёмон ишлар қилиб, Уни тарк этдилар. Эгамизнинг маконидан юзларини ўгириб, Унга орқаларини бурдилар. Маъбад эшикларини ёпиб ташладилар, чироқларни ўчириб қўйдилар. Исроил халқининг Худосига атаб, муқаддас масканда тутатқи тутатилмайдиган, қурбонликлар куйдирилмайдиган бўлди. Шунинг учун Яҳудо ва Қуддусга Эгамиз Ўз қаҳрини сочди. Уларнинг аҳволидан ҳамма ёқасини ушлаб, даҳшату ваҳимага тушди. Сиз ўзингиз ҳам бундан хабардорсиз. Шунинг учун оталаримиз жангда ҳалок бўлди, хотину ўғил–қизларимиз асирликка олиб кетилди. Эгамиз биздан Ўз қаҳрини қайтарсин деб, мен Исроил халқининг Худоси — Эгамиз билан аҳд қилишга қарор этдим. Ўғилларим! Энди эътиборсиз бўлманглар, чунки Эгамиз сизларни Унинг ҳузурида хизмат қилишингиз учун ва қурбонликлар куйдиришингиз учун танлаб олган. Ниҳоят, Ҳизқиё ва Қуддус аҳолиси юрагидаги мағрурлигидан тавба қилди. Шу сабабдан Эгамиз шоҳ Ҳизқиё даврида халққа ғазабини сочмади. Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади. Агар Худодан бўлса, сизлар уларни мағлуб қила олмайсизлар. Яна ўзларингиз Худога қарши жанг қилаётган бўлиб қолманглар.
Выбор основного перевода