Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди. Кимки инсон қонини тўкса, Унинг қонини ҳам инсон тўкар. Зеро, инсон зотини Мен, Худо, Яратганман Ўз суратимда. Эркак киши бошини ёпмаслиги керак, чунки у Худонинг суратида яратилган ва Унинг улуғворлигини акс эттиради. Аёл киши эса эркак кишининг улуғворлигини акс эттиради.
Выбор основного перевода