Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Насиҳатни севган илм–маърифатни севади, танбеҳдан нафратланадиган эса аҳмоқдир. Сизлар ҳақиқатга бўйсуниб, гуноҳдан покланганингиз учун биродарларга самимий меҳр қўя оласизлар. Шундай экан, бир–бирингизни чин юракдан, ихлос билан яхши кўринглар. Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг. Биз етказган хабарни руҳан етук инсонлар ҳикмату донолик деб тан оладилар. Аммо бизнинг донолигимиз бу дунёга ёки бу дунёнинг ўтиб кетадиган ҳукмронларига муносиб бўлган донолик эмас. Биз Худонинг пинҳон тутилган сирли донолиги ҳақида гапирамиз. Бу донолиги билан Худо дунё бино бўлишидан аввалроқ биз учун нажот режасини тайёрлаб қўйган эди. Унинг мақсади бизни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш эди.
Выбор основного перевода