Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди, Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди. Хушомадгўй тилларни Эгамиз кесиб ташласин, Мақтанчоқ оғизларни У қириб ташласин. Ахир, улар: “Оғзимиз билан эришамиз ҳар нарсага, Тилимиз ўзимизники, ким хўжайин бизга?!” деб айтади. Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди. Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Сенга қандай жазо берар экан? У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди, Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради. Ўйламасдан айтилган сўз қиличдай жароҳатлайди, дононинг гаплари эса шифо беради. Донолар тилидан илм–ҳикмат ёғилса, нодонлардан аҳмоқлик чиқади.
Выбор основного перевода