Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Аммо сизларни ҳеч ким «устоз» деб чақирмасин, чунки ҳаммангизнинг битта Устозингиз бор. Сизлар эса бир тенг биродару опа–сингилсизлар. У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. Бошқаларни ҳукм қилманг, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Бошқаларни айбламанг, шунда Худо ҳам сизни айбламайди. Бошқаларни кечиринг, шунда Худо сизни кечиради. Билмай туриб жазога муносиб иш қилган хизматкор эса кўп калтакланмайди. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп сўралади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ талаб қилинади. Эй азиз биродарларим, шуни эсингизда тутинглар: ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин.
Выбор основного перевода